"MSF томонидан Бангладешдаги қочқинларга мўлжалланган лагерларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, Мьянманинг Ракхайн штатида 25 августдан 24 сентябрга қадар камида 9 минг роҳингя мусулмонлари ҳалок бўлди. Ўлим ҳолатларининг қарийб 71,7 фоизи зўравонлик натижасида рўй берган, камида 6,7 минг роҳингя ўлдирилди, улар орасида беш ёшдан кичик 730 нафар бола ҳам бор", - дейилади ташкилот сайтида эълон қилинган хабарда.