Эрта тонг шаҳар кўркига кўрк бўлиб, бунёд этилган хиёбонга жамоатчилик вакиллари, шоир ва адиблар, фаол ёшлар, шоирнинг яқинлари йиғилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, шоирнинг турмуш ўртоғи Назира ас-Салом, таниқли шоир ва ёзувчилар - шоир қолдирган улкан адабий мерос ва унинг ҳаёт йўли ҳақида сўзладилар. Хиёбон тўридаги шоирнинг бюсти очилди. Йиғилганлар монумент остига гулчамбарлар қўйишди.



Шундан сўнг Муҳаммад Юсуф мактабининг расмий очилиш маросими бўлди. Меҳмонлар шоирнинг таълим даргоҳида ташкил этилган музейи билан танишдилар. Мазкур музейда унинг шахси ва адабий меросига доир жуда кўп материаллар тўпланган. Жумладан, музейда унинг шахсий буюмлари, мактуб ва ёзишмалари, мактаб давридаги журналлар, қўлёзмалари мавжуд. Дарс жараёни билан танишиш давомида, ўқувчилар шоир ижодига оид асарларни қай даражада ўзлаштирганини намоён қилдилар. Учрашувлар мушоираларга айланиб кетди.














KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон










