The Independent нашрининг ёзишича, Mariana snailfish деб номланган балиқ 8,1 км чуқурликда яшайди. Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, назарий жиҳатдан балиқлар яшай оладиган эҳтимолий чуқурлик 8,2 км.ни ташкил этади. 

Балиқлар турлари бўйича янги ҳисоботни тайёрлаган Вашингтон университети мутахассисларига кўра, гарчи бу балиқ фавқулодда ҳолатларга мослашмагандек кўринса-да, аслида у бу муҳитда яшашга жуда яхши мослашган.