"Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, ҳозирда Кокс-Базарда 607 минг роҳингя-қочқин мавжуд. Бу ундан аввал Мьянмадан қочган роҳингя мусулмонларидан ташқари", - деди у.

Туркнинг таъкидлашича, БМТнинг қочқинлар иши бўйича Олий комиссар бошқармаси Мьянмадан қочқинларнинг ўз ватанига муносиб қайтиши учун зарур шароитларни  яратишни талаб қилмоқда, шундай бўлса-да, у бу борада хом хаёлларга берилмай, бунинг тез орада амалга ошмаслигини яхши тушунади.

Миграция бўйича халқаро ташкилот маълумотларига кўра, 25 августдан бошлаб Мьянмадан қочган роҳингялар сони 611 минг кишидан ошган.