7 ноябрда Зимбабвенинг давлат оммавий ахборот воситалари Мнангагва ва унинг тарафдорлари мамлакатдаги ҳукмрон “Зимбабве Африка миллий иттифоқи – Ватанпарварлик фронти” партиясига қарши яширин гуруҳ яратиш йўли билан президентни ҳокимиятдан четлатишни режалаштиришганини маълум қилганди.
Мугабе маъмурияти вакилининг айтишича, вице-президент Мугабега содиқмаслиги, унга ҳурматсизлик, ёлғончилик ва ишончли эмаслигини мунтазам намойиш қилиб келган ва шу сабабли ўз лавозимидан четлатилган.
AP’нинг маълум қилишича, Мугабе эгасиз қолган вице-президент лавозимини рафиқаси Грейс Мугабега ишониб топширмоқчи.
Мугабе 1980-1987 йиллар мамлакат бош вазири лавозимини эгаллаган. У охирги 30 йилдан бери мамлакатни муттасил бошқариб келмоқда. Шу билан бирга у ҳозирда дунёдаги энг кекса давлат раҳбари ҳисобланади.











