МРБ эълон қилган ҳужжатлардан бирида айтилишича, Ли Ҳарви Освальд АҚШ президенти Жон Кеннедини 1963 йилда ўлдирганидан сўнг Советлар Иттифоқида яширинмоқчи бўлгани юзасидан гумонлар бўлган.

"Тахминларга кўра, у Советлар Иттифоқига тинчгина кўчиб ўтиш ҳақида ўйлаган, бироқ, у президент ўлдирилганидан сўнг тезда қочиб кетиш учун ҳужжатларни олиш жараёнида ҳам бўлган бўлиши мумкин", - дейилади 1963 йилнинг 24 ноябрь санаси қўйилган ҳужжатда.

1975 йилдаги меморандумда хабар қилинишича, Кеннедининг қотили АҚШ Марказий разведка бошқармаси билан алоқадор бўлмаган.

МРБдагилар бу ҳақдаги турли миш-мишларни "умуман асоссиз" деб аташган. Разведка бошқармаси Освальднинг АҚШдаги бошқа махсус хизматлар билан қандайдир ҳамкорлиги бўйича далилларни ҳам топмаган.