Ҳаммаси бўлиб 2315 та мактабдан 1300 таси ёпилган. Овоз бериш бўлиб ўтадиган 163 та мактаб референдум тарафдорлари томондан эгаллаб олинган.
Каталония вилояти раҳбарияти 1 октябрда мустақил референдуми ўтказмоқчи. Мадрид буни ноқонуний қарор деб атамоқда. Сўровномаларга кўра, Каталония мустақиллигини 41 фоиз, унга қаршилар 49 фозни ташкил қилмоқда.










