Қурилма мустақил равишда экрандаги камчиликлар ва уларнинг хусусиятларини аниқлайди. Агар шундай бўлган бўлса, фойдаланувчига экранни қайта тиклаш жараёнини ишга тушириш таклиф қилинади, бу вақтда смартфондан фойдаланиш тақиқланади. Бундай таъмирлов телефоннинг ўзидан ишлаб чиқариладиган иссиқлик ёрдамида амалга оширилади.

Шундай бўлса-да, Motorola'да янги технология жиддий камчиликларни қайта тиклаш имконини бермаслиги, фақат "баъзи дефектларни тўғирлаши" таъкидланади. Масалан, смартфон экрани тўлиқ синган бўлса, уни тезда таъмирлашнинг иложи йўқ.














