Матбуот анжуманида адлия вазири Дзинтарс Расначс бу қонун лойиҳаси профилактик характерга эга экани, у Латвия ҳамда Европа маданияти ҳимоясига йўналтирилганини таъкидлади. 

"Латвияда бундай тақиқловни йўлга қўйиш зарур, зеро ҳозир мамлакатда юзини тўсиб юрувчи кишилар мавжудлигига доир гап-сўзлар тарқалмоқда. Бу тақиқловлар шунингдек республикага кирувчи кишилар ҳамда келгусида шу ерда истиқомат қилишни режалаштирган шахсларга ҳам тегишли. Бу одамлар Латвияда мавжуд қонун-қоидалар ҳақида билишлари керак", - деди у. 

Чеклов ниқоб, дубулға, паранжи ва бурқа каби кийимларни ўз ичига олади. Адлия вазирининг таъкидлашича, агар инсоннинг юзини кўриш имкони чегараланган бўлса, унинг шахсини аниқлаш имкони бўлмаса, юз ёпиқ ҳисобланади. Франция, Бельгия, Болгария, Миср, Нидерландия, Австрия мамлакатларида, шунингдек Германия, Швейцария, Испания ва Италиянинг муайян ҳудудларида ҳам шундай тақиқловлар йўлга қўйилган. 

Латвия ҳукумати 22 август куни ушбу қонун лойиҳасини кўриб чиқади. Мазкур чекловни бузганларни маъмурий жаримага тортиш кўзда тутилган.