Трамп Рейнинг бу лавозимга илгари сурилишини 7 июнда маълум қилганди. Трамп уни "бенуқсон малакали мутахассис" деб атаган.
Кристофер Рэй King & Spadling фирмаси юристи бўлиб, алоҳида масалалар ва ҳукумат терговларига ихтисослашган гуруҳга раислик қилади. 2003 йилдан 2005 йилгача АҚШ адлия вазирлигида бош прокурорнинг жиноий ишлар бўйича ёрдамчиси лавозимини эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, Трамп 9 май куни ФҚБнинг собиқ директори Жеймс Комини у "бюрони самарали бошқара олишга қодирмаслиги" важи билан бўшатиб юборган. АҚШ Демократик партиясида эса Коми Трампнинг Россия билан боғлиқлиги тергов қилингани сабабли бўшатилгани айтиб келинади.











