"Эйфель минораси Лондондаги теракт қурбонлари хотирасига бугун тунда 00:45да ўз чироқларини ўчиради", - деб ёзди Идальго ўз Twitter'ида.
Шанба куни кечқурун Лондон марказида иккита террорчилик ҳужуми қайд этилди. Уч нафар эркак микроавтобусда Лондон кўпригидаги йўловчилар устига бостириб келган, сўнгра Боро бозорига бориб, у ердаги йўловчиларга ҳам пичоқ билан ҳужум қилган.
Лондондаги терактлар натижасида 7 киши ҳалок бўлган, 48 нафари жароҳат олган. Террорчиларнинг бари полиция томонидан йўқ қилинган.
Таъкидлаш жоизки, бу 2,5 ой ичида Британиядаги учинчи терактдир.











