"2016 йилда Қозоғистоннинг иқтисодий ўсиши секинлашганидан кейин жорий йилда нефть қазиб олиш кўрсаткичларининг ошиши ва бюджетни рағбатлантириш чора-тадбирлари доирасидаги муҳим харажатлар таъсири натижасида 2,5 фоизга ўсиши кутилмоқда", - дея маълум қилинди ХВФда.
Шунингдек 2018 йилда экспертлар республика иқтисодиётининг 3,4 фоизга ўсишига умид қилишмоқда.











