Қутини Қорасув ҳудудида балиқчилар аниқлашган ва бу ҳақда маҳаллий маъмуриятга хабар беришган.

Бундан бир кун аввал Кайнаржа ҳудудида "Лиман"га тегишли бўлган иккита ўқ-дорили қути аниқланганди.

Ўртача ўлчамдаги "Лиман" кемаси Қора денгизда Того байроғи остида келаётган юк кемаси билан тўқнашиб кетганди.

Бунинг оқибатида кема шикастланиб, Туркия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати жамоаси кема экипажини қутқариб олгандан 3 соат ўтиб чўкиб кетганди. Тўқнашув Туркия соҳилларидан 18 денгиз мили узоқлигидаги Килёс бурни яқинида юз берган.