Ўзбекистон Республикаси ИИВ  матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур бошқарма таркибида “Мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш маркази ташкил этилди. 

Бу марказ жорий йилнинг 1 май кунидан тест режимида ишга туширилиши режалаштирилган.

Марказнинг афзаллик томони шундаки, фуқаролар республиканинг барча ҳудудларидан тўғридан-тўғри ягона марказлашган қисқа рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, ўзларининг оғзаки мурожаатларини амалга оширишлари мумкин бўлади.