Маълум бўлишича, хусусий ташкилотларнинг қайиқлари нафақат одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг ортишига сабаб бўлганликда айбланмоқда, балки контрабандани рағбатлантиришга ҳам олиб келмоқда.
Прокурорлар қутқарув қайиқларига сарфланган пуллар қандай молиялаштирилиши юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
"Ливияда нодавлат қутқарув кемалари ва одам савдоси билан шуғулланувчилар ўртасида "тўғридан-тўғри алоқани истисно қилиш"ни имкони йўқ", - дейди Сицилия прокурори Кармело Зукарро.
У мазкур тергов жараёнига бошчилик қилади. Бироқ расмий суд тергови ҳозирча очилгани йўқ.











