"Томонлар ва уларнинг адвокатлари жуфтликнинг фарзандлари ҳамда оиласига тааллуқли шахсий масалаларда дахлсизликка риоя қилиш тўғрисидаги битимни имзолашди. Бу барча суд ҳужжатлари махфийлигини сақлаб қолишда ҳам ўз аксини топади", - дейилади манбада.
Таъкидланишича, келгусида актёрлар "ягона фронт бўлиб ҳаракат қилиш" ниятидалар.
Сентябрь ойи охирида Анжелина Жолининг ажрашиш учун ариза бергани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек у суддан 6 нафар фарзанди у билан қолдиришни сўраган.











