Маълум қилинишича, Картер 6 декабрда Японияга етиб келади ва у ерда жойлаштирилган АҚШ қўшинлари ҳамда япониялик ҳамкасби Томоми Инада билан учрашади. Кейинроқ у Ҳиндистон мудофаа вазири Манўхар Паррикар билан учрашув ўтказади. Картер 10 декабрда Баҳрайнга, 12 декабрда Исроилга ташриф буюради. Картер Исроилда бу давлат мудофаа вазири Авигдор Либерман билан учрашади.

Пентагон раҳбари 13 ва 14 декабрда Италияда бўлади ва "Россиянинг Шарқий Европадаги тажовузини бостириш"ни муҳокама қилади. Сўнгра Картер Лондонда Буюк Британия мудофаа вазири Майкл Фэллон билан учрашув ўтказади.