«Ростов» жамоасининг эронлик ҳужумчси Сардор Ўзмун «Р-Спорт» нашрига берган интервьюсида қайси футболчига ўхшашга интилиши ҳақида айтиб ўтди.
- «Барселона» ва «Реал»дан қайси бирини зўр деб биласиз?
– Мен учун «Реал».
- Сизни Лионель Месси билан солиштиришади. Бунга қандай қарайсиз?
– Мен бу ҳақида юзинчи марта айтаяпман. Мени «Эронлик Месси» деб чақиришларини ёқтирмайман. Мен у каби ўйнашни ёқтирмайман. Мен рақиблардан ўтиб кетишда у каби дриблинг ишлатмайман. Мени унга ўхшатишлари ҳам тушунарсиз.
- Унда кимга ўхшатишларини истардингиз?
– Златанга.
- Демак, сиз у каби ўйнайсиз?
– Йўқ, лекин мен унинг ўйинига ҳавас қиламан ва у каби бўлишга интиламан. Мен ҳозир у каби ўйнаяпман деб ўйламайман.
- Златан – етарлича зиддиятли шахс-ку.
– Эҳтимол. Лекин мен фақат унинг майдонда қандай ўйнашини биламан, шахсий ҳаётда қандай одамлигини эмас. Лекин ишончим комилки, у ҳақиқий жентльмен.











