С.Грауман ўзининг Ўзбекистонга тайинланиши тўғрисидаги ЮНИСEФ Ижрочи директори Энтони Лейкнинг хатини Вазирга топширди.
Учрашувда Ўзбекистон ва ЮНИСEФ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.
Суҳбат чоғида 15 апрелда имзоланган 2016-2020-йилларда ЮНИСEФнинг Ўзбекистонга оид ҳамкорлик дастурининг муваффақиятли амалга оширилишидан томонлар манфаатдор эканлиги билдирилди.










