Ракетанинг парвози Тошкент вақти билан 9:45 да амалга оширилиб, 20 июлда Халқаро Фазо станциясига уланади.
"Кўрсаткичлар жойида, қурилма режа асосида ҳаракатланмоқда. Унинг биринчи бўлими ажралиб бўлди", — дейилади хабарда. Бундан ташқари, Dragon станциядан юкларни олиб 29 июлда ерга қайтади.
Falcon 9 ракетасининг биринчи босқичи парвоздан сўнг, ракетадан ажралиб, Тошкент вақти билан 9:53 да Канаверал бурнидаги махсус платформага тик силлиқ қўнишни амалга оширган.










