Тармоқларда кичик болакайнинг тоғдан пастга чанғида учиб тушганидан сўнг тик турган ҳолатда ухлаб қолгани тасвирланган кулгули видео пайдо бўлди. 
Болакайга атрофда содир бўлаётган воқеалар мутлақо таъсир қилмаган, бироқ шунга қарамай у ухлаб қолган бўлса ҳам тик оёқда туриб, ўз мувозанатини сақлай олган. Аммо охир-оқибат болакай ўзини тутиб туролмай, қорга йиқилиб тушади.