Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида асосан кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ўзгидромет хабарига кўра, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди ва якшанба куни +36…+39 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида +40…+42 даражагача етади.

Республика шимолида ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13−18 метр/сониягача кучайиши, баъзи жойларда чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

24 июл куни Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Жума кундузги ҳаво ҳарорати +34…+36 даража, шанба кечаси +21…+23 даража, кундузи +35…+37 даража, якшанба куни кечаси +22…+24 даража, кундузи +36…+38 даража бўлади. Шамол шарқдан 3−8 метр/сония тезликда эсади.