«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида ўтказилган тезкор тадбирда 2000 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс Россиядан такси орқали юборилган жўнатмани қабул қилиб олган вақтида қўлга олинди.

Текширув давомида жўнатма ичидаги 10 дона шоколад қадоғига яширилган жами 967 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

Шунингдек, ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган шахс ўзига тегишли ер майдонида келгусида сотиш мақсадида 423 туп каннабис ўсимлигини етиштириб келаётгани фош этилди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.