Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ургут тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда хорижга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатига чек қўйилди.
Маълум қилинишича, фуқаро Р.Б. фуқаро Р.М.ни Исроилга ишлаш учун юборишини айтиб, бу хизмат эвазига 16 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида гумонланувчи келишилган маблағнинг 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25 ва 168-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.











