Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилишича, ҳодиса жорий йилнинг 17 июн куни соат 12:50 ларда Олмазор туманидаги Аҳмад Дониш кўчасида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt автомобили ҳаракатланиб кетаётган вақтда хавфсиз оралиқ масофани сақламаган ва йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган, 1976 йилда туғилган ҳайдовчига тегишли Lacetti автомобили билан тўқнашган.
Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ЙҲХБ барча ҳайдовчиларга мурожаат қилиб, ўзлари ва атрофдагиларнинг хавфсизлиги учун йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш, хусусан, ҳаракат вақтида хавфсиз оралиқ масофани сақлаш муҳимлигини эслатди.











