Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумотига кўра, тест синовлари ҳар куни икки сменада ташкил этилади. Биринчи смена соат 08:00 дан 11:00 гача, иккинчи смена эса 15:00 дан 18:00 гача давом этади.

Абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга камида 1,5 соат олдин етиб келиши лозим. Улар биринчи смена учун соат 07:30 гача, иккинчи смена учун эса 14:30 гача текширувлардан ўтиб, белгиланган жойларини эгаллаган бўлиши керак.

Тест синовларига кириш учун абитуриентлардан паспорт ёки ID-картанинг асли ҳамда абитуриент рухсатномаси талаб этилади. Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, белгиланган вақтдан кечиккан абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди.

Тест жараёнлари тўлиқ видеокузатув остида ўтказилади ва онлайн тарзда намойиш этилади. Абитуриентлар ва уларнинг яқинлари имтиҳонларни махсус онлайн платформа орқали кузатишлари мумкин.