Ҳукумат қарори билан “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни олиб кириш, олиб чиқиш учун сертификат бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, сертификатдан фақат 1 марта фойдаланилади ва унинг амал қилиш муддати 1 йилни ташкил қилади.

Гиёҳвандлик воситаларини олиб кириш, олиб чиқишга рухсат бериш учун сертификат олиш талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:

ариза берувчида гиёҳвандлик воситалари муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг мавжудлиги;

гиёҳвандлик воситаларини олиб кириш ва олиб чиқишда қонунчиликка мажбурий риоя қилиниши;

сертификатни олиш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш ва бошқалар.

Аризани кўриб чиқиш ва сертификатни расмийлаштириш учун БҲМнинг 8 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази аризани қабул қилинган кундан бошлаб 30 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқиб, сертификат беради ёки сертификат беришни рад этади.