Қашқадарё вилоятида ҳаракатдаги машинанинг газ баллони портлади. Ҳодиса ҳақида Қашқадарё вилояти ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 8 июл куни эрталаб Муборак туманининг Қурувчилар маҳалласи ҳудудидан ўтган А-380 “Қарши–Бухоро” автомобил йўлида содир бўлган.
54 ёшли ҳайдовчи Ж.Ж. Nexia машинасини Қарши шаҳридан Бухоро вилояти томон бошқариб кетаётганда автомобилга ўрнатилган газ баллон портлаган. Оқибатда машинада бўлганлардан бири воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, 2 киши турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Муборак тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда кўчада турган Damas портлаб кетганди.











