Португалия миллий жамоаси сардори Криштиану Роналду айни пайтда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати унинг фаолиятидаги охиргиси эканлигини айтди. Бу ҳақда AS хабар берди.

«Бу менинг охирги жаҳон чемпионатим. Ундан завқ олиш керак», — деди Роналду.

Роналдунинг сўзларига кўра, Испания билан баҳс натижаси қандай бўлишидан қатъи назар, у соф виждон билан кетади.

«Минг фоиз. Мен футболни севганим учун ўйнайман. Нима бўлмасин, бахтиёр бўламан. Фаолиятимнинг охиригача боришим ва ғалаба қозонишим шарт деб ўзимга босим қилмайман», - деди у.

Бу Роналду учун олтинчи жаҳон чемпионати ҳисобланади. У Евро-2016 ва УЕФА Миллатлар лигаси (2019, 2025) турнирлари ғолиби бўлган.

Португалияликлар нимчорак финалда испанияликлар билан учрашади. Баҳс 6 июл куни 00:00да бошланади.