Шаҳрисабз туманида бир неча машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Қашқадарё вилояти ЙҲХБ ҳодиса ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 3 июл куни соат 14:30 ларда содир бўлган. Howo юк машинаси тормоз тизимида юзага келган носозлик сабабли ўзи билан бир қаторда ҳаракатланиб кетаётган жами 9 та автомобилни уриб юборган.
Оқибатда 2 та Lacetti, Tracker-2, Nexia-1, Nexia-3, Matiz, Damas, Spark машиналари ўзаро тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг Nexia-1 ҳайдовчиси йўл четидаги пиёдани уриб юборган.
Пиёдага шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда вилоят ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда 15 та автомобил иштирокида ЙТҲ рўй берганди.











