Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 18 июн куни Зомин ва Бахмал туманларининг айрим тоғ ва тоғолди ҳудудларида кузатилган кучли ёмғирлар натижасида сел оқимлари ҳосил бўлган.

Қайд этилишича, сел оқими табиий сел йўли орқали ҳаракатланган. Бироқ сел йўлига нотўғри қолдириб кетилган 3 та енгил транспорт воситаси оқим таъсирида оқиб кетган.

Масъулларнинг билдиришича, ҳодиса оқибатида фуқаролар орасида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.