Маълум қилинишича, судя ёрдамчиси Мажбурий ижро бюросининг Қашқадарё вилояти туманларидан биридаги бўлимида жорий йил май ойидан фаолият юрита бошлаган фуқарога ўзининг мансабдор танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйганини айтган.
Шунингдек, у келгусида мазкур ходимни ўзи истаган тумандаги МИБ бўлимига ўтказиб беришини билдириб, бунинг учун 2500 АҚШ доллари сўраган.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда судя ёрдамчиси талаб қилинган пул маблағини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.











