Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Ҳазорасп туманидаги “Зиёлилар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси И.Р. фуқаро Д.Р.ни Тошкент гуманитар фанлар университетига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 1 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора беришга далолат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни вақтда ушбу ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.











