Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. фуқаро С.И.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизимига ишга кириш имтиҳонларидан ўтказиб беришини айтган.

Маълум қилинишича, у мазкур хизмат эвазига 3 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.