Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида Damas русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, юк машинасига урилгани акс этган видео тарқалди.
Видеода ҳайдовчи машинасини йўлнинг асфалт бўлмаган четки қисмида катта тезликда бошқариб, ўзидан олдинда кетаётган бошқа машиналарни қувиб ўтишга урингани, аммо машина бошқарувни йўқотгани, ўз йўлида кетаётган юк машинасига урилгани, ҳайдовчи эса машинадан тушиб қолгани акс этган.
ЙҲХХ хабарига кўра, ҳолат 9 июн куни Пахтачи туманидан ўтган М-37 автомобил йўлида содир бўлган.
Таъкидланишича, Damas рулида бўлган 35 ёшли ҳайдовчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.











