Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ва Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Қайд этилишича, фуқаро Б.Л. фуқаро С.Н.нинг ишончига кириб, уни 4 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ишга киритиб қўйишини айтган.
У келишилган пуллар ҳисобидан 48 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.











