Россия томонидан Ўзбекистондан импорт қилинаётган барча мева-сабзавот маҳсулотларига нисбатан тақиқ жорий этилмаган, деб маълум қилди Росселхознадзор.

Хабар қилинишича, Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг Россия бозорига етказиб берилиши давом этмоқда.

Росселхознадзор 29 май куни Ўзбекистоннинг ваколатли органига мева-сабзавот маҳсулотларини хавфсиз ва узлуксиз етказиб беришни таъминлашга қаратилган қўшимча механизмларни ишлаб чиқиш мақсадида техник музокаралар ўтказиш таклифи билан мурожаат қилганлигини билдирди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларига нисбатан тўлиқ тақиқ жорий этилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз.