«Янги авлод илмий кадрларини тайёрлаш ва уларни аттестация қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги президент фармони билан ОАК фаолиятини ташкил этишнинг янги тартиби белгиланди.
Фармонга кўра, ОАК раиси Фанлар академияси президенти тавсияси асосида, президент администрацияси билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Шунингдек, комиссия раиси 5 йил муддатга тайинланади. Бир шахснинг мазкур лавозимни кетма-кет икки муддатдан ортиқ эгаллашига йўл қўйилмайди.
ОАК раёсати таркиби ҳам Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Бунда ҳар икки йилда раёсат аъзоларининг учдан бир қисми, ҳар олти йилда эса таркиб тўлиқ янгиланади. Комиссия раиси мазкур тартибдан мустасно ҳисобланади.
Фармон билан ОАК раиси мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизматлари бўйича Фанлар академияси вице-президентига тенглаштирилди. Шунингдек, комиссия ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари Фанлар академияси бошқарув аппарати ходимлари даражасида белгиланди.











