Қарорга мувофиқ, Самарқанд, Тошкент ва Жиззах вилоятларида янги сел-сув омборлари барпо этилади. Лойиҳалар орқали Самарқанд вилоятида 7 минг гектар, Тошкент вилоятида 2 минг гектар ва Жиззах вилоятида 300 гектар ернинг сув таъминотини яхшилаш режалаштирилган. Шунингдек, қўшимча янги ер майдонлари ҳам ўзлаштирилади.

Ҳужжатда сел-сув омборларини қуриш, сув захираларини кўпайтириш ва инфратузилмани ривожлантириш ишларини давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш белгиланган. Айрим лойиҳалар “Агробанк” АТБ маблағлари ҳамда хусусий сектор иштирокида молиялаштирилади.

Қарорда сел-сув омборлари атрофида туристик-рекреацион зоналар ташкил этиш, балиқчиликни ривожлантириш ва қўшимча даромад келтирувчи фаолиятларга ҳам рухсат берилиши назарда тутилган.