Ижтимоий тармоқларда катта Фарғона каналида тимсоҳлар юргани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани Гулистон, Пахтачи, Тегирмон ва Бирлик маҳаллалари ҳудудидан оқиб ўтувчи катта Фарғона магистрал каналида ўрганиш ишлари олиб борилган. Бироқ ўрганиш жараёнида каналда тимсоҳ мавжудлиги аниқланмаган.

Бошқарма фуқаролардан асоссиз ва тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликни ҳамда фақат расмий манбаларга таянишни сўради.