Қайд этилишича, жорий йилнинг январь–март ойларида республика бўйича жами 191 086 та тирик туғилиш ҳолати рўйхатга олинган.
Туғилишлар отанинг ёш гуруҳлари бўйича таҳлил қилинганда, 25 ёшгача бўлган оталар ҳиссасига 16 398 та ҳолат тўғри келган. Энг катта улуш — 158 984 та туғилиш 25–39 ёшли оталар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Шунингдек, 40–59 ёшли оталар ҳиссасига 15 542 та туғилиш тўғри келган бўлса, 60 ёш ва ундан катта эркаклар орасида 162 нафар ота бўлгани маълум қилинди.
Улардан 14 нафари 70 ёшдан ошгани статистик маълумотларда қайд этилган.










