Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Қ.З. фуқарони гўёки Миграция агентлигида юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Корея давлатига ишга юборишини айтгани аниқланган.

У 8 минг АҚШ доллари эвазига ишчи визасини расмийлаштириб бериш ва Кореяда ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, олдиндан 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.