Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан давлат чегарасини қўриқлаш ва унинг дахлсизлигини таъминлашга қаратилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситалари контрабандаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди.
Хусусан, “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасининг Фарғона тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида номаълум шахслар томонидан қўшни республикадан контрабанда йўли билан олиб кирилиб, ташлаб кетилган 3 та қоп аниқланган.
Текширув жараёнида ушбу қоплар ичида умумий қиймати 3 миллиард 297 миллион сўм бўлган 30 минг 660 дона “Регапен” ҳамда 925 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми (контрабанда) ва 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ушбу ноқонуний юкларнинг эгаларини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.
Чегара ҳудудида миллиардлаб сўмлик ноқонуний дорилар топилди
13:33 / 15.05.20263 3611 мин
Фарғона вилоятидаги “ўзбек-қирғиз” давлат чегараси орқали олиб ўтилмоқчи бўлган 3 миллиард сўмдан ортиқ қийматга эга кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.











