Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган текширувда “K.M.” номли нодавлат таълим муассасаси таъсисчиси Х.Ш. ва бошқалар ўзаро тил бириктиргани аниқланган. Улар фуқароларни Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Маълум қилинишича, жабрланганлар 6 та вилоятда яшовчи фуқаролар бўлиб, гумонланувчилар уларнинг ишончига кирган ҳолда жами 408 800 АҚШ долларини олган. Х.Ш. муқаддам судлангани ҳам қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг фирибгарликка оид моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.