Санэпидқўм раиси биринчи ўринбосари Нурмат Отабековнинг айтишича, ҳозирги вақтда мамлакатда ҳантавирус билан боғлиқ хавотирли ҳолат кузатилмаяпти.

Мутахассислар таъкидлашича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳантавирус коронавирус каби тез тарқалиш хусусиятига эга эмас ва глобал пандемияга сабаб бўлиши эҳтимоли паст.

Қайд этилишича, ҳантавируснинг дунёда 20 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, уларнинг фақат айримлари инсонларда касаллик келтириб чиқаради. Инфекция асосан Лотин Америкаси давлатлари — Аргентина, Чили ва Бразилияда кўпроқ учрайди. Осиё ва Европа мамлакатларида эса анча кам ҳолатлар қайд этилган.

Шу билан бирга, аҳолига профилактик чораларга амал қилиш тавсия этилмоқда. Хусусан:

  • шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш;
  • яшаш ва иш жойларини озода сақлаш;
  • озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсиз шароитда сақлаш;
  • мева ва сабзавотларни яхшилаб ювиш;
  • кемирувчилар чиқиндиларини тозалашдан олдин намлаш;
  • омборхона ва ёпиқ хоналарни мунтазам шамоллатиб туриш.

Шунингдек, эндемик ҳудудларга бориб келган фуқароларга бу ҳақда ҳудудий оилавий поликлиникаларга хабар бериш тавсия қилинган.