Суд ёлғон ахборот тарқатиш моддаси бўйича ишни кўриб чиқиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишни тугатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Бу ҳақда 7 май куни Яшнобод туман судида бўлиб ўтган мажлисдан Kun.uz мухбири хабар берди.

Мазкур ишга метан-шохобчаларнинг иш вақтини кўрсатиши керак бўлган Auto24 иловаси ҳақида Отабек Бакиров билдирган танқидий фикрлар ҳамда унинг Telegram-каналида энергетика муаммолари ҳақида ёзган постлари асос бўлган эди.