Бирлашган Араб Амирликларининг Etihad Airways авиакомпанияси 17 августдан бошлаб Тошкент – Абу Даби – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳамда “Etihad Airways” авиакомпанияси бош операцион директори Мажид Ал-Марзуқий билан бўлиб ўтган учрашувда ушбу келишувга эришилди.

Фото: Транспорт вазирлиги

Etihad Airways - Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Дабида жойлашган миллий авиакомпанияси. 2026 йилда у энг юқори Seven-Star PLUS рейтингига эга бўлган дунёдаги энг хавфсиз авиакомпания сифатида тан олинган. Флот 130 га яқин самолётдан иборат бўлиб, тармоқ 110 дан ортиқ йўналишни ўз ичига олади.