ЎРҚ–1129-сонли қонун билан Солиқ кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга мувофиқ, 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлар белгиланган муддатгача солиқ имтиёзларига эга бўлади.

Шунингдек, фарзандлари хусусий мактаб ёки боғчага борадиган ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматидан фойдаланган ота-оналар томонидан ҳар бир бола учун ойига 3 млн сўмгача бўлган тўловлар жисмоний шахслар даромад солиғидан озод қилиниши белгиланди.

Бундан ташқари, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар тегишли тартибда иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниши мумкин.

Мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.