Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан илгари сурилган “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида жойларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этишга қаратилган ишлар давом этмоқда.
Партия фаоллари, депутатлар, тадбиркорлар ва жамоатчилик вакиллари хонадонма-хонадон юриб, танишувлар олиб боряпти. Жараён давомида фуқароларнинг кундалик ҳаётдаги муаммолари бевосита ўрганиляпти, уларни имкони борича жойида ҳал этишга ҳаракат қилиняпти.
Маълумотларга кўра, “Юракка йўл” акцияси доирасида бир ҳафта ичида:
- 29 мингта хонадонга кирилган;
- 534 та муаммо аниқланган;
- 421 таси жойида ҳал этилган.
Қолган мурожаатлар бўйича тегишли ишлар босқичма-босқич давом эттирилаётгани билдирилмоқда.
Шунингдек, лойиҳа доирасида тадбиркорлар кўмагида эҳтиёжманд оилаларга ҳам амалий ёрдам кўрсатилиб, мингга яқин хонадонга турли кўринишдаги кўмак етказилгани айтилди.
Мутасаддилар фикрича, бундай ёндашув аҳоли муаммоларини жойида аниқлаш ва тезкор ечим топиш имконини беради. Энг муҳим жиҳатлардан бири сифатида бевосита мулоқот орқали муаммоларни “қоғозда эмас, реал шароитда” кўриш имконияти қайд этилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида









