Машғулотлар давомида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлик даражасини ошириш, замонавий ҳарбий кўникмаларни мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро тажриба алмашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тантанали очилиш маросимида ушбу машғулотлар икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг билим ва амалий кўникмаларини оширишда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Маълум қилинишича, мазкур қўшма машғулотлар икки давлат Қуролли Кучлари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида еттинчи бор ташкил этилмоқда. Ушбу форматдаги машғулотлар 2019 йилдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда ва ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

«Дўстлик–2026» қўшма ўқув машғулотлари 24 апрелга қадар давом этади.